Акбар Жўраев кумуш, Нуриддинов эса бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов Осиё ўйинларининг совриндорига айланди. 

-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Акбар Жўраев жами 417 (189+228) кг тош кўтариб, кумуш медални қўлга киритди. Руслан Нуриддинов эса 391 (175+216) кг билан бронза медалига сазовор бўлди. 

Ушбу йўналишда ғолиблик силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича Осиё ўйинлари рекордини ўрнатган хитойлик спортчига насиб этди. Ҳуанҳуа Лиу 418 (185+233) кг натижа кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оғир атлетика Акбар Жўраев Нуриддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг