Ўзбекистонликлар вафот этган Қозоғистондаги ЙТҲ бўйича баёнот берилди  

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон ғарбида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси вафот этганди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 март куни соат 13:30 атрофида Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ақтўбе шаҳри шимолий айланма йўлининг саккизинчи километрида КамАЗ ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Cobalt автомобилидаги 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Қурбонларнинг шахслари аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Ақтўбе шаҳар Ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бош консулхона ЙТҲ оқибатида вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариндошлари билан алоқа ўрнатган.

"Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олди ва Ақтўбе шаҳри ички ишлар органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди",  дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг