Ақтауда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди
Олам
−
25 Декабрь
14545Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди. Бу ҳақда транспорт прокуратураси вакили Ақтауда бўлиб ўтган брифингда хабар берди.
Маълум қилинишича, тез орада терговчилар овоз ёзиш мосламасини дешифрлашни бошлайди.
“Самолётнинг қора қутиси топилди”, деган расмий вакил.
Шу билан бирга, брифингда марҳумларнинг қариндошлари жасадлар кимга тегишли эканини аниқлаши ва уларни тергов ҳаракатларидан кейин олиб кетиши мумкинлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 декабрь куни Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва уч киши Қирғизистон фуқароси бўлганлиги таъкидланган. Самолётнинг қулашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган.