АҚШнинг янги элчиси ўзбекистонликларга ўзбек тилида видеомурожаат йўллади

Жамият

image

Хабарингиз бор, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Даниель Розенблум тайинланган эди. Расмийнинг тез кунларда Тошкентга ташриф буюриши ва ўз хизмат вазифасига киришиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Даниель Розенблум шу пайтгача АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Элчи вазифасига киришишдан олдин Америка Қўшма Штатларидан туриб ўзбекистонликларга ўзбек тилида видеомурожаат йўллади. Янги элчининг видеомурожаати АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан эълон қилинди.

“Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум. Америка президенти томонидан Ўзбекистонга навбатдаги АҚШ элчиси этиб тайинланганим мен учун катта шарафдир”, дея бошлаган элчи ўз видеомурожаатини.

“Ўтган 30 йил давомида менга Шарқий Европа, Евросиё ва Марказий Осиёда ўқиш ва ишлаш бахти насиб этди. Ўзбекистон тарихининг энг муҳим ва қизғин даврида мен Америка вакили этиб тайинландим.

Биз президент Мирзиёевнинг кенг кўламли ислоҳотларини олқишлаймиз. Айниқса, мени таълим соҳасидаги ислоҳотлар қизиқтиради. Халқ келажаги учун ёшлар таълим-тарбиясидан муҳимроқ нарса йўқ. Мен ўзбек халқининг дунёга машҳур меҳмондўстлиги, ниҳоятда бой тарихи ва маданий мероси ҳақида кўпроқ билимга эга бўлишни ҳамда гўзал юртингизга рафиқам Шерон, ўғлим Жон ва қизим Лиана билан боришни интизорлик билан кутяпман. Тез орада сизлар билан учрашишга умид қиламан, омон бўлинглар”, дейди Розенблум.


Мақола муаллифи

Теглар

O‘zbekiston-AQSH

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар