АҚШнинг янги элчиси Алламжонов ва Мирзиёева билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ва Президент Администрасияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникасиялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, таълим соҳасини янада ривожлантириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилган. 

“Мамлакатимизда инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш, гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ, давлат органларининг ахборот хизматлари малакасини ошириш, медиасаводхонлик ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдик”, деб ёзган Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг