АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Путинни “тажовузкор” деб атади

Олам

Америка Қўшма Штатларининг янги тайинланган Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник халқаро савдо ва таъминот занжирларидаги узилиш, мамлакатларга санкция хавфининг ошишига бош айбдор Россия Президенти Владимир Путиннинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари эканлигини айтди.

Бу ҳақда у бугун, 17 ноябрда Қўшма Штатлар элчихонасининг биринчи матбуот анжумани доирасида маълум қилди.

“Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг Россия билан иқтисодий алоқаларига келсак, аниқ далил билан айтишим мумкинки, бу давлатлар бир кечада ўз иқтисодий муносабатларини ўзгартира олмаслигини тан олиш керак. Шуни айтишим керакки, Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айланмасининг катта қисмига санкциялар даҳл қилмаган. Бу санкциялар президент Путиннинг уруш машинасини   кучсизлантириш ва имкониятларини чеклаш учун мўлжалланган. Ва шунга ҳам урғу бериб ўтишим керакки, бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат таъминотидаги жорий узилишларга сабаб бўлаётганлар Америка Қўшма Штатлари ёки Эвропа Иттифоқи эмас.  Айнан президент Путиннинг тажовузкор ҳаракатлари озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Қора денгиз дон келишуви яқин кунларда янгиланиши керак. Таҳдидкор  президент Путин эса келишувни янгиламоқчи эмас. Бошқача қилиб айтганда, Қўшма Штатлар Марказий Осиё халқлари ва Ўзбекистон каби мамлакатлар савдо  алоқаларида  давом этиши,и эркин иқтисодиётга эга бўлиши ва санкциялар таъсирига тушмаслиги учун қўлидан келганини қилмоқда”, деди Жаноб Ҳеник.

Анжуман аввалида элчи вазифага тайинлангандан кейинги режалари ҳақида қисқача баёнот берар экан, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва ислоҳотлар билан боғлиқ вазият ниҳоятда катта суръатларда яхшиланиб бораётганини алоҳида қайд этди. 

Шунингдек, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги миссияси мамлакат ривожига ҳисса қўшиш, ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш эканлигини урғулади.

Ўз навбатида,  элчи Жонатан Ҳеник ўз нутқида ўзбекистонлик журналистларга Ўзбекистон демократиясидаги муҳим роли учун миннатдорлик изҳор этди ва келажакда улар билан янада очиқ мулоқотлар қилишга умид билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг