АҚШнинг собиқ давлат котиби Жорж Шульц 100 ёшида вафот этди 

Олам

image

АҚШнинг 60-чи давлат котиби Жорж Шульц 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Стэнфорд университети ҳузуридаги Гувер институти хабар берди.  

Манбага кўра, АҚШнинг собиқ давлат котиби 6 февраль куни Калифорния штатида вафот этган. 

Шульц Америка Президентлари Ричард Никсон ва Рональд Рейган маъмуриятларида муҳим лавозимларда ишлаган. 

Шунингдек, у Стэнфорд олий бизнес мактабининг таниқли профессори бўлган. 

Гувер институтининг таъкидлашича, Шульц АҚШ тарихидаги энг нуфузли давлат котибларидан бири ҳисобланади. 

Хусусан, у “совуқ уруш”ни тугатишда Президент Рейган билан бирга асосий роль ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жорж Шульц

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар