Исроилдаги америкалик дипломатларга йирик шаҳарлардан ташқарига чиқиш тақиқланди

Олам

image

АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси дипломатик миссия ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли йирик шаҳарлардан ташқарига чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда Америка дипломатик миссияси сайтида чоп этилган хабарда айтилади.

“Эҳтиёткорлик туфайли АҚШ ҳукумати (элчихонаси) ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига кейинги огоҳлантиришгача Тел-Авив, Қуддус ва Беэр Шева шаҳарларидан ташқарига чиқиш тақиқланади”, дейилади баёнотда.

Баёнотда айтилишича, АҚШ элчихонаси ходимларига фақат учта шаҳар ўртасида саёҳат қилишлари мумкин.

Маълумот учун, 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаводан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоб қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси, жумладан 2 генерал ҳалок бўлди. Эрон ҳужум учун зудлик билан жавоб қайтаришини айтди ва воқеада АҚШни айблади. 4 апрель куни Эрон маънавий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг Х саҳифасида Исроилни консуллик бўлимига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун тавба қилишга мажбур қилишини иброний тилида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 апрель куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларга эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатган, шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойни тарк этмасликни тавсия қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ элчихона Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг