АҚШнинг F-16 самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради

Олам

image

Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореянинг ғарбий соҳилида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Унинг манбаларига кўра, учувчи самолётни тарк этишга муваффақ бўлган ва жароҳат олмаган. Самолёт маҳаллий вақт билан тахминан 08:40да Кунсан авиабазаси яқинидаги денгизга қулаган.

Кейинроқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёт қулаганини тасдиқлади.

"Учувчи катапульта қилишга улгурди ва тахминан соат 09:30 да қутқарилди. У шифохонага жойлаштирилган", дейилади Кунсан авиабазаси сайтида. 

Билдирилишича, парвоз пайтида фавқулодда вазият юзага келган.

Америка қўмондонлиги учувчини қутқаришда фаол иштирок этгани учун Жанубий Корея ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. Ҳозирда самолёт ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунланмагунча ҳалокат сабаблари ошкор этилмайди.

Маълумот учун, шунга ўхшаш ҳолат 2023 йил декабрь ойида содир бўлган. 11 декабрь куни F-16 қирувчи самолёти Сариқ денгиз узра ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраганди. Учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея F-16

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг