АҚШнинг Эрон бўйича янги вакили тайинланади

Олам 1463
image

АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали вакилига кўра, Президент Жо Байден яқинда Барак Обама маъмуриятининг собиқ ёрдамчиси Роберт Меллини Эрон бўйича янги махсус вакил этиб тайинлашини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuter хабар бермоқда.

Малли илгари Президентнинг махсус ёрдамчиси, Оқ уйнинг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Форс кўрфази минтақаси бўйича координатори бўлган ва Эрон ядро дастури бўйича Қўшма Ҳаракат Режаси (ҚҲР)ни тузиш бўйича Венадаги музокараларда қатнашган. Бундан ташқари, у Обаманинг “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига қарши кураш бўйича катта маслаҳатчиси бўлган.

“Associated Press” хабарига кўра, Малли турли қарашларга эга бўлган зийрак мутахассислар жамоасини бошқаради.

“Меллининг тажрибаси Эрон ядро дастурини чеклаш бўйича муваффақиятли музокараларни ўз ичига олади ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен буни қайта қила олишига ишонади”, дейди манба.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 27 январь куни бўлиб ўтган брифингда айтишича, Вашингтон Теҳрондан ҚҲР бўйича мажбуриятларини бажаришга қайтишини кутади, сўнгра ушбу битимга қайта қўшилишга лойиқми ёки йўқлигини ҳал қилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
t
×