АҚШнинг бутун дунё олдидаги ҳурматини қайтараман – Байден

Олам

image

АҚШ Президентлигига номзод Жозеф Байден ватандошларни бирлаштириш ва халқаро саҳнада Американинг ҳурматини ошириш ниятида. Бу ҳақда у Делаверда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. 

"Халқ ўз сўзини айтди ва биз сайловларда ишончли ғалабага эришдик. Биз Президентлик сайловларида энг кўп овоз билан ғалаба қозондик – 74 миллион овоз олдик. Мен жамиятни бўлинмайдиган, лекин уни бирлаштирадиган президент бўлишга ваъда бераман", деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, "бутун дунё Американи томоша қилмоқда". У Қўшма Штатлар "бутун дунё учун йўналтирувчи нуқта" ва "ўрнак кўрсатиши" мумкинлигига ишонч билдирди.

АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ҳисобланмиш “ABC News”, CNN, AP ва NBC Президентлик сайловларида ғолиб бўлганликларини таъкидламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аризона штатида (сайловчилар коллежи аъзоларининг 11 овози) баъзи Америка оммавий ахборот воситаларининг овозлари ва прогнозларига кўра, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден етакчи ўринни эгаллаб турибди - 1 475 680 овоз (50,4 фоиз), Трамп шу пайтгача 1 410 501 овоз олди ( 48,2 фоиз).


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг