АҚШнинг БМТдаги элчиси коронавирусга чалинди

Олам 2200
image

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд коронавирусга чалинди. Унда касаллик енгил кечмоқда ва у айни вақтда фаолиятини масофадан туриб давом эттирмоқда. Бу ҳақда бугун, 23 июнь куни АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида журналистларга маълум қилинди. 

Сўнгги кунларда 69 ёшли Томас-Гринфилд АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашмаган. У 21 июнь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида иштирок этди. 22 июнь куни унинг коронавирус учун тести салбий натижани кўрсатди. 

Қайд этилишича, Томас-Гринфилд коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмланган. 

Қўшма Штатларда сўнгги ҳафталарда коронавирус инфекциялари кўпайди, аммо кўп ҳолларда касаллик енгил кечмоқда. Шифохоналарга мурожаат қилиш ва ўлим сони нисбатан камайган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
t
×