АҚШга торнадо ёпирилди. 8 та штат зарар кўрди, 26 киши ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШга ёпирилган торнадо оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар бермоқда.

Табиий офат 12 апрелнинг тонг саҳарида вужудга келди ва марказий Техасга жиддий зарар етказди. Шундан сўнг, у шарққа йўналди ва Луизиана, Арканзас, Миссисипи, Теннесси, Алабама, Жоржия ва Каролина штатларига етиб борди.

Энг жиддий зарба Миссисипи штатига берилди. У ерда торнадо оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, табиий офатдан Жанубий Каролина штатининг 8 фуқароси нобуд бўлди.

Маълумотларга кўра, торнадо оқибатида 800 минг америкалик электр таъминотисиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг