АҚШга борган Зеленский яна Украина учун қурол сўради

Олам

image

Украина Америка қуролларига муҳтож ва бу ёрдамни тақдим этишдаги кечикишлар АҚШнинг дунёдаги етакчилигига ҳисса қўшмайди. Бу фикрни Украина Президенти Владимир Зеленский Вашингтондаги АҚШ Миллий мудофаа университетида айтиб ўтди.

"Американинг Bredli ва HIMARS, 155 мм снарядлари ва ATACMS, Patriot ва F-16 ракеталари Европада ишлай олади, сиз Украинага ишонишингиз мумкин, биз ҳам сизга ишонишимизга умид қиламиз”, дейди Зеленский.

Бундан ташқари, Зеленский Капитолий тепалигидаги ҳал этилмаган муаммолар АҚШнинг дунёдаги етакчилигига ҳисса қўшмаслигини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Президенти Жо Байден билан бўлажак учрашувларда ва Конгрессда келгуси йилда қандай натижалар бўлиши мумкинлиги ҳақида гаплашади.

Аввалроқ Вашингтон маъмурияти Байден Зеленскийни 12 декабрь куни Оқ уйга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский HIMARS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг