Калифорниядаги ўрмон ёнғини қарийб Люксембург давлатига тенг майдонни эгаллади

Олам

image_2021-08-12_16-56-21

АҚШнинг Калифорния штати шимолида жойлашган Дикси ўрмонидаги ёнғинлар июль ойи ўртасидан бери давом этмоқда. Штатнинг ёнғинга қарши курашиш хизматига таяниб, ТАССнинг хабар беришича ҳозирда ўрмондаги ёнғинлар майдони 202 минг гектардан ошган

Қайд этилишича, ҳозиргача ёнғиннинг 30 фоизи бартараф этилган. Ёнғин оқибатида бир ой ичида 1045 та нотурар ва 550 та турар-жой биноси вайрон бўлган. Шамол, иссиқлик ва ҳаводаги намликнинг пастлиги сабабли ўрмон ёнғини жуда тез ёйилмокда.

АҚШнинг ғарбий қисмида шунингдек, Айдахо штатида 971 минг гектардан ортиқ майдон ёнмоқда. Шу билан бир вақтда 14 та штатда 105 та йирик ёнғин ўчоқлари ҳам аниқланган. Уларнинг ичида энг қийин вазият Калифорния, Орегон, Вашингтон , Монтана ва Айдахода кузатилмоқда.

Мамлакат ғарбида йил бошидан буён содир бўлган ёнғинларнинг уммумий майдони 1,5 миллион гектардан ошган.

Маълумот ўрнида, ҳудуд жиҳатидан эн кичик давлатлардан бири — Люксембургнинг умумий майдони 2 586 км²га тенг. АҚШнинг 2 002 км² майдони олов ичида қолган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг