АҚШдаги сайловларнинг дастлабки натижаси эълон қилинди

Олам 14381
image
-

Кеча, 8 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган Оралиқ сайловларнинг илк натижалари Вакиллар палатаси учун курашда республикачилар муваффақиятини кўрсатмоқда. Бироқ, Сенатнинг тақдири ҳали аниқ эмас. 

Қайд этилишича, жорий сайловлар  Вакиллар палатасининг бутун таркибини, яъни 435 нафар аъзони сайлайди. Уни бошқариш учун 218 ўрин керак. “Тhe New York Times” газетаси сайловларнинг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб ёзишича, Республикачилар Вакиллар палатасида камида 157 ўринни, Демократлар эса 188 ўринни қўлга киритишган. Демократлар партияси анъанавий равишда кучли бўлган ҳудудларда, шунингдек, Ғарбий Соҳилда ва Калифорния штатида ғалаба қозонган.

Агар Вакиллар палатасида маълум бир тенденция кузатилиши мумкин бўлса, унда Сенат билан вазият мутлақо ноаниқ бўлиб қолмоқда. Икки муҳим штат – Аризона ва Пенсильванияда Сенат сайловларида демократлар етакчилик қилмоқда. Жоржияда Демократик номзод Рафаэль Уорнок аввалига пешқадамликни қўлга киритди, кейин эса республикачи номзод олдинга чиқиб олди. Уорнок билан республикачиларнинг амалдаги етакчиси Гершель Уокер ўртасидаги тафовут 1 фоиздан кам.

ОАВнинг ҳисоб-китобларига кўра, Демократлар Колорадода Сенатдаги ўрин учун курашда ғалаба қозонишди. Қолаверса, улар Висконсинда ғалаба қозониш имкониятларини сақлаб қолишган. Бу ерда социологлар устунликни республикачиларга берган эди. Яна бир муҳим штат Пенсильванияда демократ Жон Феттерман ҳамон 52 фоиз овоз билан пешқадамлик қилмоқда, бироқ республикачи Мехмет Оз тафовутни қисқартирмоқда. Ҳозирда улар ўртасидаги тахминий фарқ 5 фоизни ташкил қилмоқда. 

Хулоса шуки, Американинг икки етакчи партияси ҳам Сенатни назорат қилиш имкониятига эга.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 463
Рейтинг: 3
Теглар
t
×