АҚШдаги сайловларда 21 миллиондан ортиқ америкалик овоз бериб бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилиши белгиланган АҚШ умумий сайловларида 21 миллиондан ортиқ америкалик олдиндан овоз бериб бўлди. Тегишли ҳисоб-китоб 16 октябрь куни Флорида штати Университети профессори Майкл МакДональд томонидан яратилган "Америка Қўшма Штатларидаги сайловлар лойиҳаси" порталида эълон қилинган.

Унга кўра, АҚШда 21 миллион 867 минг 207 киши олдиндан овоз берган. 

Бу борада Техас етакчи бўлиб турибди. Штатда аллақачон 2 миллион 440 минг 695 нафар сайловчи овоз бериб бўлган. 

Етакчилик борасида кейинги ўринларни Калифорния (2 миллион 382 минг 531 нафар сайловчи), Флорида (2 миллион 274 минг 191 нафар сайловчи) ва Нью-Жерси (1 миллион 293 минг 128 нафар сайловчи) штатлари эгаллаган.

Мичиган ва Миннесота штатларида мос равишда 1,3 миллион ва 911 мингдан ортиқ америкалик ўз танловига муддатидан олдин овоз берган.

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Амалдаги Президент республикачи Дональд Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг