АҚШдаги қор бўрони туфайли қурбонлар сони ортди

Олам

image

Кеча, 25 декабрь куни Америка Қўшма Штатларида содир бўлган қор бўрони қурбонлари сони 46 нафарга етди. Бу ҳақда НБC телеканали хабар берди.

Ўлим ҳолатлари 12 штатда қайд этилган: Колорадо, Иллинойс, Канзас, Кентукки, Мичиган, Миссури, Небраска, Нью-Йорк, Огаё, Оклахома, Теннесси ва Висконсин.

Миллионлаб одамлар вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди, юз минглаб одамлар (дастлабки маълумотларга кўра, 200 минг америкалик ҳақида гап кетмоқда) электр таъминотисиз қолди.

Аввалроқ қор бўрони туфайли 35 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Якшанба куни тушдан кейин бутун мамлакат бўйлаб 5000 дан ортиқ ички ва халқаро рейслар бекор қилинган. 11 мингдан ортиқ рейс кечиктирилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг