АҚШдаги ғалати байрам: Суғур куни қандай ўтди?

Бу қизиқ

image

1993 йилда режиссёр Ҳаролд Рэмис томонидан суратга олинган “Суғур куни” филми кўпчиликка таниш. Ушбу кинода тасвирланган анъана эса ҳали ҳамон давом этиб келмоқда. Кеча, 2 февраль куни АҚШнинг Пенсилвания штатида жойлашган Панксатони шаҳарчасида “Суғур куни” нишонланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Минглаб томошабинлар афсонавий Фил исмли суғурнинг йиллик об-ҳаво ҳақидаги башоратини кўриш учун йиғилди.
Халқ ривоятларида айтилишича, агар машҳур кемирувчи тонг саҳарда ўз соясини кўриб қочиб кетса, демак қиш яна олти ҳафта давом этади. У ўз соясини кўрмаса, бу баҳор фасли ўз вақтида кириб келишидан далолат беради. 

2024 йилги суғур башоратига кўра қишнинг давом этиши яна 6 ҳафтага чўзилади.

Маълумот учун, бу байрам Америкада нишонланишига қарамасдан асл тарихи Европага бориб тақалади.

Тарихчиларнинг таъкидлашича, аввал Германияда об-ҳавони башорат қилувчи кемирувчи ғояси пайдо бўлган. Кейин муҳожирлар бу анъанани ўзлари билан АҚШга олиб борган.  Ҳатто Пенсилвания штатининг Беркс округидаги тарих жамияти томонидан ҳимояланган қўлёзмада ҳам бу ҳақида маълумотлар келтирилган.

Бошқа манбаларга кўра, “Суғур куни” анъанаси 1880 йилларга бориб тақалади. Ўшанда Қўшма Штатларга бу анъаналарни Пенсилваниядаги кўчманчи голландлар олиб келиб, фаслларни башорат қилиш учун типратикан ва бўрсиққа мурожаат қилган. Йиллар давомида бу ҳайвон суғурга ўзгарган.

Улканбаева Райхона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг