АҚШдаги бўрон оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
25 Декабрь 2022
11107Америка Қўшма Штатларида содир бўлган қишки бўрон оқибатида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, 24 декабрга қадар Висконсин, Канзас, Кентукки, Колорадо, Миссури, Мичиган, Небраска, Нью-Йорк, Огаё, Оклахома ва Теннесси штатларида 23 киши қурбон бўлган.
Ўлим ҳолатларининг аксарияти музли ёки қорли йўллардаги йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ. Мичиган штатида қариялар уйи ёнида қор остидан топилган 82 ёшли қария вафот этган. Аёл шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар уни қутқара олмаган.
1,6 миллиондан ортиқ уй хўжаликлари электр таъминотисиз қолган, уларнинг аксарияти АҚШнинг шарқий соҳилида. АҚШнинг кўплаб штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
“FlightAware” сайтига кўра, 23 декабрь куни деярли 6000 та, 24 декабрда эса 3000 га яқин рейс бекор қилинган.
АҚШ об-ҳаво хизмати ҳозирги ёмон об-ҳавони “тарихий” деб атаган. Айрим жойларда ҳаво ҳарорати -48 даражагача пасайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь