АҚШдаги аэропортда ичида 126 киши бўлган самолёт ёниб кетди 

Олам

image

Доминикан Республикасининг “Red Air” авиакомпаниясига тегишли самолёт Маями халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг, ёниб кетди. Бу ҳақда NBC хабар берди.  

Қайд этилишича, кеча, 21 июнь куни самолёт  маҳаллий вақт билан соат 17:30 атрофида аэропортга қўнган. Шундан сўнг, олдинги шасси ишламай қолган ва самолёт ёниб кетган, бироқ ёнғин тезда ўчирилган.

Самолёт бортида 126 киши бўлган. Аэропорт вакилининг СNN телеканалига маълум қилишича, уч киши енгил тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Қолган йўловчилар автобусда терминалга олиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг