АҚШда йил автомобили аниқланди

Бу қизиқ

image

Америка Қўшма Штатларида “Йилнинг энг яхши автомобили" танлови ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда “iXBT.com” хабар берди.

Қайд этилишича, танловда турли ишлаб чиқарувчиларнинг жами 47 русумдаги автомобиллари иштирок этган. 26 таси ярим финалга саралаб олинган, 9 таси эса финалга йўл олган.

Транспорт воситалари АҚШ ва Канададан келган 50 та автожурналист томонидан учта тоифада сараланган. 

Acura Integra АҚШда йилнинг энг яхши автомобили деб топилган. Якуний овоз беришда у Genesis G80 ва Nissan Z ни мағлуб этган. 

Kia EV6 АҚШда йилнинг энг яхши кроссоверига айланган. Якуний жангда эса Genesis GV60 ва Cadillac Lyriq ғолиб бўлган.

Ford F-150 Lightning йилнинг энг яхши пикапига айланди ва бу “Blue Oval” компаниясининг кетма-кет учинчи ғалабаси бўлган. Маълумот учун, ўтган йили Ford Maverick энг яхши кроссоверлар қаторидан жой олган, 2021 йилда эса Ford F-150 энг яхши пикап деб топилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Kia EV6 Acura Integra йил автомобили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар