АҚШда самолёт турар-жойга урилиб, ёниб кетди (видео)
Олам
−
22 Октябрь 2022
8699АҚШнинг Нью-Гэмпшир штатидаги Кин шаҳрида кичик ўлчамли самолёт турар-жой биноси устига қулади, барча йўловчилар ҳалок бўлди, хонадон аҳли жабрланмади. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият хабар берди.
“Кин аэропорти яқинида самолёт бир неча оила истиқомат қиладиган турар-жой биносига қулаб тушди... Аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган. Афсуски, барча йўловчилар ҳалок бўлди”, дейилади шаҳар маъмурияти ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Бундан ташқари, маъмурият ҳодиса ҳақидаги маълумотлар АҚШ Федерал авиация бошқармасига (FAA) ўтказилганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь