АҚШда поезд рельсдан чиқиб кетди

Олам

image

АҚШнинг Небраска штатида 31 вагон кўмир бўлган поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда "CBC News" хабар берди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 01:45 атрофида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Қайд этилишича, дастлаб оммавий ахборот воситаларида хавфли моддалар тўкилгани ҳақида хабар берилган. Бироқ таркибга эгалик қилувчи Union Pacific компанияси буни рад этган.

Ҳозирда юклар тозаланмоқда, треклар аллақачон ҳаракатланиш учун очиқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Огайо штатининг икки минг аҳолиси хавфли юклар билан поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида юзага келган ёнғиндан кейин эвакуация қилинган эди. Бунга юк поездининг 50 га яқин вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида бошланган ёнғин сабаб бўлган. Поездда хавфли юк бўлган: уларнинг 14 тасида винилхлорид (этилендан олинган, портловчи ва ёндирилганда заҳарли моддалар ажралиб чиқади) бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made