АҚШда портлаш таҳдиди сабаб учта университет эвакуация қилинди
Олам
−
08 Ноябрь 2021
3624АҚШнинг Колумбия, Корнелл ва Браун университетлари портлаш хавфи борлиги ҳақидаги хабардан кейин, ўз кампусларини қисман эвакуация қилди.
Колумбия университети бир нечта биноларда бомба портлаши хавф борлиги ҳақидаги хабарларн олгач, кампус бўйлаб фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди. “Columbia Daily Spectator University” газетасининг ёзишича, шундан сўнг иккита бино эвакуация қилинган.
Кейинроқ портлаш ҳақидаги хабар ёлғон экани маълум бўлган. Ҳозирда бинога қайта жойлашиши мумкинлиги айтилган.
Корнелл университети ўзининг сайтида ва Twitter саҳифасида эълон бериб, талабалар ва ходимлардан кампусни тарк этишни сўраган.
“Итака кампусидаги бомба таҳдиди юзасидан полиция текширувлари давом этмоқда ва бинолар тозаланмоқда. Илтимос, марказий кампусдан узоқроқ туринг”, дейилади университет хабарида.
Браун университети ҳам бомба таҳдиди туфайли кампуснинг бир қисмини эвакуация қилди.
Қайд этилишича, таҳдидлар ортида ким тургани ва бу уч ҳаракат мувофиқлаштирилганми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь