АҚШда октябрь охиригача оммавий эмлаш бошланиши мумкин

Олам 2039
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг октябрь ойи охиригача янги коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бошланишини истисно қилмади. 

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, COVID-19 учун камида учта вакцина клиник синовларнинг сўнгги, учинчи босқичида. 

“Эмлаш, эҳтимол октябрь ойи охирига қадар бошланиши мумкин. Бу сайловлар яқинлашаётгани учун эмас. Биз одамлар ҳаётини сақлаб қолишни истаймиз”, дейди Америка раҳбари Пенсилвания штатидаги тарафдорларига. 

Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг ўлим даражаси апрель ойига нисбатан 85 фоизга паст. 

Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 26 миллион 304 856 нафарни ташкил этмоқда. Касалланиш бўйича АҚШ биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 6 миллион 150 016 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 2 миллион 266 957 нафари соғайган, 186 790 нафари вафот этган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 2.9
t
×