АҚШда одамлар устига машина ҳайдалди, ортидан отишма бўлди
Олам
−
08 Июнь 2020
13875Кеча, 7 июнь куни кечқурун Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида намойишчилар устига машина ҳайдалди. Шундан сўнг, ҳайдовчи машинадан тушиб, одамларга қарата ўт очишни бошлади. Бу ҳақда “The Seattle Times” нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, отишма оқибатида бир киши жароҳат олган. У касалхонага ётқизилган ва унинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.
Ҳайдовчи ушланган. Полиция суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
LiveБарчаси