АҚШда Мустақиллик байрамини нишонлаш пайтида 150 киши ҳалок бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатларида Мустақиллик байрамини нишонлаш пайтида 400 дан ортиқ қуролли можаролар бўлиб ўтди, оқибатда камида 150 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берган. 

Таъкидланишича, мамлакат бўйлаб йирик шаҳарларда қурол қўлланилган жиноятчилик кескин ўсган. Маълумотлар 72 соат ичида (2-4 июль) ўқ отиш ҳодисалари ва қурол зўравонлиги қурбонлари сонини ўз ичига олади. Қайд этилишича, жиноятчилик статистикаси янгиланиши ва тўлдирилиши мумкин. 

Маълумотларга кўра, Нью-Йоркда 21 та отишма содир бўлиб, 26 киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, Чикаго, Техас, Виржиния, Огайо, Даллас ва Атлантада қуролли тўқнашувлар юз берган. 

Маълумот ўрнида, Америка Қўшма Штатларининг Мустақиллик куни ҳар йили 4 июлда нишонланади. 1776 йилнинг шу куни АҚШнинг Буюк Британия қироллигидан мустақиллиги тўғрисида декларация қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг