АҚШда мактаб яқинига ҳарбий самолёт қулади. Қурбонлар бор

Олам

image
АҚШнинг Алабама штатида АҚШ денгиз кучлари самолёти қулаб тушган. Бу ҳақда "NewsNation Now" портали хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, кеча, 23 октябрь куни тушдан кейин Фоли шаҳрида ҳарбий самолёт қулаб тушган. У мактаб яқинига йиқилган. Фалокат натижасида камида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
 
"Маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабр кўрмади. Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий-денгиз флоти расмийлари тергов ўтказади", дейилган хабарларда. 
 
Маълумот учун, самолёт қулаши содир бўлган жойдаги уйлардан бири ёниб кетган.

Мақола муаллифи

Теглар

Ҳарбий самолёт

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар