АҚШда мактаб ўқувчиси ўзи ясаган бомбани портлатиб юборди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг Мичиган штатидаги Ньюэйго округида мактаб ўқувчиси тасодифан бомба портлатди, дейди маҳаллий полиция.

“Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, 16 ёшли ўқувчи мактабга олиб келган қўлбола портловчи мосламасини тасодифан портлатиб юборган” дейилади полиция хабарида.

Расмийларнинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида ўқувчининг тўрт синфдоши, шунингдек, унинг ўзи ҳам жароҳат олган. Кейинчалик, полиция аниқлик киритишича, бир неча ўқувчининг ота-онаси, шунингдек, синф раҳбари енгил жароҳатлар билан касалхонага мурожаат қилган. Фавқулодда вазият туфайли таълим муассасаси ўқувчилари эвакуация қилинган.

2019 йил май ойида ҳам АҚШда 16 ёшли уч бола мактабда бомба портлатишга тайёрланишда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг