АҚШда кучли қор бўрони туфайли минглаб рейслар бекор қилинди 

Олам

image

АҚШнинг шарқий соҳилларида қор бўрони содир бўлгани сабабли кеча, 16 январь куни 3000 га яқин рейс бекор қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Таъкидланишича, жабрланган ҳудудларда 74 миллионга яқин одам истиқомат қилади. 

“Авиакомпаниялар 2 800 та рейсни бекор қилди”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, қор, ёмғир, кучли шамол ва муз комбинациясини олиб келган бўрон жануби-шарқий штатлардан шимолга қараб ҳаракат қилмоқда. Вашингтон ва унинг атрофида кучли қор ёғган. 

Мониторинг интернет-ресурси www.poweroutage.us маълумотларига кўра, АҚШда 200 мингга яқин истеъмолчилар электрдан узилиб қолган. Маҳаллий ОАВ Флоридадан Канада чегарасигача чўзилган I-95 автомагистралининг айрим участкалари тўсиб қўйилгани ҳақида хабар бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

AQSh

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг