АҚШда коронавирусга қайта чалиниш ҳолати аниқланди

Олам 4786
image

АҚШда бир эркак икки маротаба коронавирусга чалинди. Касаллик аломатлари эса турлича бўлган. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда. 

Жоржия штатидаги Мейкон шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли Жордан Жоз биринчи марта март ойида коронавирус юқтирган эди. Ўшанда унда юқори ҳарорат, нафас қисиши ва тана оғриғи каби аломатлар кузатилган. 

Орадан икки ой ўтгач, унинг қонида антитаналар пайдо бўлган, умумий аҳволи яхшиланган.

Бироқ, июль ойида у бирдан иштаҳасини йўқотган ва ўзида кучли чарчоқ ҳис қилган. Шу сабабдан кўчага ҳам чиқолмаган, ҳатто, телефонда ҳам узоқ суҳбатлаша олмаган. Жози коронавирусга тест топширганда, унда яна мусбат натижа аниқланган. 

Миннесота Университети профессори, доктор Сьюзан Клайннинг таъкидлашича, бундай ҳолат коронавирусни қайта юқтириб олиш мумкинлигига мисол бўла олади. Унинг сўзларига кўра, буни аниқлаш учун шифокорлар вирус намуналарининг генетик кетма-кетлигини амалга ошириши керак.

Маълумот учун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 36 миллионга яқинлашмоқда. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 238
Рейтинг: 3
t
×