АҚШда коронавирус сабаб ўн кун ичида бир аёл ва унинг уч ўғли вафот этди
Олам
−
09 Апрель 2020
8543АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида яшовчи аёл ва унинг уч ўғли ўн кун ичида коронавирус сабаб вафот этди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар бермоқда.
86 ёшли Антуанетт Франклин ва унинг уч ўғли, 71 ёшли Херман Франклин, 58 ёшли Энтони Франклин ва 61 ёшли Тимоти Франклин жорий йилнинг 20 мартдан 30 мартгача бўлган оралиқда вафот этди.
“Дунё шу нарсани билишини ҳоҳлардимки, бу ҳодиса Франклинлар оиласида бўлгани каби, бошқа оилаларда ҳам бўлиши мумкин. Бу касалликни жиддий қабул қилайлик. Фарзандларим оталарини, суюкли бувиси ва иккита амакисини дафн қилишлари керак”, дейди Энтони Франклиннинг рафиқаси.
Маълум қилинишича, охирги икки кун давомида АҚШда рекорд миқдорда одам коронавирусдан вафот этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар 435 160 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг 22 891 нафари соғайган, 14 797 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси