АҚШда Конгресс учун сайловлар ўтказиляпти

Олам

image

АҚШда Конгресс сайловлари учун асосий овоз бериш куни бошланди. Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 5:00 да (Тошкент вақти билан 15:00) Вермонт штатидаги баъзи участкалар очилди.

Овоз бериш жараёнида америкаликлар Вакиллар палатасини тўлиқ, шунингдек, Сенатнинг 100 аъзосидан 35 нафарини қайта сайлайди.

Конгресс сайловларидан ташқари 36 штат ва АҚШнинг учта чет эл ҳудудида губернаторлик сайловлари бўлиб ўтяпти; 46 штат тўлиқ ёки қисман қайта сайланган қонун чиқарувчи органларга эга бўлади.

Асосий сайлов участкалари очилгунга қадар 42 миллиондан ортиқ сайловчи почта орқали овоз берди.

Сайлов участкалари охирги бўлиб Аляскада ёпилади (Токшент вақти билан 9 ноябрь соат 11:00).

Ҳозир Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни демократлар эгаллаб турибди, Сенатда республикачилар 50 ўринга, демократлар 48 ўринга эга (яна иккита ўринни кўпроқ демократларни қўллаб-қувватловчи мустақил сиёсатчилар эгаллайди). Прогнозлар шуни кўрсатяптики, янги сайловларда республикачилар Конгресснинг ҳар икки палатасида ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритиши мумкин. Агар шундай бўлса, Байден ўз режаларини амалга оширишда муаммоларга дуч келиши турган гап.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг