АҚШда қуролланиб супермаркетга кирган шахс ҳибсга олинди 

Олам

image

АҚШнинг Атланта шаҳрида (Жоржия штати) полиция супермаркетга қурол билан келган одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Assоciated Press" хабар берган.  

Манбага кўра, ўқ ўтказмайдиган бронежилет кийган ҳамда иккита қурол ва учта тўппонча кўтарган йигит шаҳар супермаркетларидан бирига кириб, қўл ювиш хонасига борган. 

Яқинда шаҳарда отишма бўлиб ўтгани учун қўрқиб кетган ходимлар ва харидорлар дарҳол полиция чақирган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари йигитни ҳибсга олган, у 22 ёшли Рико Марли экани аниқланган. 

У ҳибсга олинаётган пайтида ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган, аммо ҳозиргача нима учун унинг дўконга ҳарбий қурол билан келганини аниқлашнинг имкони бўлмаган. 

Полиция ҳибсга олинган шахсни психиатрик экспертизадан ўтказишни режалаштирган. 

Аввалроқ, Атланта шаҳридаги массаж салонларига ҳужум қилингани ва унда осиёлик аёллар ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Атланта

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг