АҚШда ишлаётган ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси қанча топади? (видео)
Бу қизиқ
−
10 Февраль 2020
19136Нью-Йоркдаги ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ҳақида россиялик блогер Ярослав Левашов Youtube’даги ўз саҳифасида видео жойлаштирди. Унда у ўз ҳаёти, таксичиликдан топадиган даромади ва бошқалар ҳақида гапириб берган.
“Бу таксида кетар эканман, ярим соатдан кўп тасвирга олмайман деб ўйлаган эдим. Аммо барчаси бошқача бўлди. Мен таксичи билан бўлган суҳбатимизни эътиборингизга ҳавол этмоқчиман”, дейди Ярослав Левашов.
“Америкада бир йилда икки марта ҳордиқ чиқариш мумкин. Маошлар буни кўтаради. Ёмон томони шундаки, ҳар куни меҳнат қилишинг зарур. Яхши тарафи ҳамма нарса мўл-кўл. Шифокорлар ёки бензин билан ҳеч қандай муаммо йўқ. 20 долларга бир марта ёнилғи қўясан, етади”, дейди у.
Суҳбатдош маоши ҳақида тўхталар экан, ўз-ўзига хўжайин эканлигини таъкидлайди.
“Маош масаласида мен ўз-ўзимга хўжайинман. Диспетчер йўқ. Жума кунлари 550 доллар тушади. Қолган кунлари ҳар хил. Мана, масалан бугун ҳозирча 370 доллар. Саккиз соатда шунча ишлайман”.
У тўққиз йилдан буён Америкада яшаётганини таъкидлаган.
“Бир йилда бир марта юртимга бориб келаман. Асли самарқандликман. Мен ва рафиқам ҳар ой уйга 4500 доллар жўнатамиз. Бу ерда ҳаммаси яхши. Бошида озроқ қийналасиз. Икки ой ишингизни кўришдими, банк сизга дарҳол 5000 доллар кредит ажратади. Бунинг учун ҳеч қандай ҳужжат керак эмас, фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса бас”, дейди такси ҳайдовчиси.
LiveБарчаси