АҚШда ИШИДга алоқадорликда гумонланган саккиз тожикистонлик ушланди
Олам
−
12 Июнь
3692АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ўтган ҳафта охирида Филадельфия, Нью-Йорк ва Лос-Анжелесда ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган саккиз нафар тожикистонлик эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “NBC News” хабар берди.
Келтирилишича, улар ИШИД билан доимий алоқалари туфайли Федерал қидирув бюросининг терроризмга қарши кураш бўйича қўшма гуруҳи кузатувида бўлган.
"Сўнгги бир неча кун ичида ICE агентлари бир нечта фуқаролиги бўлмаганларни ҳибсга олди", дейилади Ички хавфсизлик департаменти ва ФҚБнинг қўшма баёнотида.
Нашрга кўра, ҳаракатлар Федерал қидирув бюросининг терроризмга қарши кураш бўйича қўшма кучлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган. Ҳибсга олинган шахслар эса вақтинча ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу саккиз киши жанубий чегара орқали Қўшма Штатларга ўтган. Расмийларга кўра, уларнинг бири Байден маъмурияти томонидан мигрантларга бошпана сўраш борасида учрашувлар ёзишга рухсат бериш учун яратилган CBP One иловасидан фойдаланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Римда тожикистонлик шахс террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинганди.
LiveБарчаси