АҚШда икки юзли мушукча дунёга келди
Олам
−
25 Май 2020
11611АҚШнинг Орегон штатида икки юзли мушукча 20 май куни дунёга келди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Gravy Bun“ деб номланган мушукчада иккита бурун, тўртта кўз ва иккита кичкина оғиз ва битта мия бор эди. Мушукчанинг икки юзлилиги овқатланиш билан боғлиқ қийинчиликларни туғдирмади. Лекин, мушукча кўп яшамади. Туғилганидан 4 кун ўтиб вафот этди.
“У кўп еди, аммо ўсмади. Икки юзли катта бошни ушлаб туриш унга қийин бўлди“ деб ёзади мушук эгаси Facebook'да.
Гарчи бундай мушукчалар одатда 10 кундан ортиқ яшамаса ҳам, Франк ва Луи исмли икки юзли мушук 15 йил яшаб, 2006 йилда Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган.
LiveБарчаси