АҚШда икки ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

АҚШнинг Аляска штатида машғулот парвозидан қайтаётган икки ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, бир нафари эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Мамлакат армиясининг ҳалокат юзасидан берган баёнотида айтилишича, икки аскар воқеа жойида, яна бири шифохонага олиб кетилаётганда ҳалок бўлган. Бир нафар ҳарбий хизматчи эса жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. 

Қурбонларнинг исм-шарифлари уларнинг яқинларига хабар берилмагунга қадар ошкор қилинмаслиги айтилмоқда. 

Армия вакилининг сўзларига кўра, тўқнашиб кетган икки AH-64 Apache вертолётида икки нафардан ҳарбий бўлган. 

“Бу аскарларнинг оилалари, уларнинг сафдошлари ва дивизия учун ақл бовар қилмайдиган йўқотиш. Бизнинг қалбимиз ва ибодатларимиз уларнинг оилалари, дўстлари ва яқинларига қаратилган ва биз уларни қўллаб-қувватлаш учун армиянинг тўлиқ ресурсларини жалб қиламиз”, дейилади 11-ҳаво-десант дивизияси қўмондони генерал-майор Браян Эйфлер берган баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШда авиашоу вақтида икки самолёт тўқнашиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҳарбий вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг