АҚШда F-35 қирувчи самолёти ҳалокатга учради (видео)
Олам
−
29 Май 2024 11125 1 дақиқа
АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Альбукерке Санпорт халқаро аэропорти яқинида F-35 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Самолёт ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin компанияси вакилининг айтишича, F-35 Техасдан Калифорнияга йўл олган.
“Қирувчи самолёт Альбукерке метрополитенининг жануби-шарқий квадрантида жойлашган Киртленд ҳаво кучлари базасида ёқилғи қуйишдан кейин ҳалокатга учраган”, дейди компания вакили.
Учувчи шифохонага етказилган, шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда. Самолёт ҳалокати сабаблари ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни АҚШнинг Техас штатида Миллий гвардия вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь