АҚШда бульдогларнинг гўзаллик танлови ўтказилди (видео)
Бу қизиқ
−
23 Апрель 2024 4445 1 дақиқа
“Энг ёқимтой бульдог” номли Америка итлари гўзаллик танловида бу йил "Қовоқ" лақабли ит ғолиб бўлди. Бу ҳақда "Ruptly" Telegram-канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, мусобақа 45-маротаба ўтказилмоқда.
"Ҳакамлар ҳайъати олдида қийин вазифа турарди – улар бир вақтнинг ўзида 30 та итдан энг ёқимтойи ва жозибадорини танлаши керак эди. Эътиборлиси, мусобақада иштирок этиш учун бирорта мураккаб қоида йўқ: Итингиз "бульдог" зотига мос келиши ва ҳакамларни хурсанд қилиши керак, холос", дейилади хабарда.
Ғалаба қозониш учун ит эгалари уй ҳайвонларини энг ғайриоддий кийимларда ҳамда турли хил фокусларда намойиш этишган. Охир-оқибат, барча рақибларини мағлуб этган "Қовоқ" лақабли бульдог ғалаба қозонган. Ғалабаси учун ит тож, либос ва торт билан мукофотланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь