АҚШда беш кунлик мотам эълон қилинди
Олам
−
23 Февраль 2021
14125АҚШда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 500 мингдан ошди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда вафот этганлар сони 512 минг 590 кишини ташкил этмоқда.
АҚШ коронавирусдан вафот этганларнинг ўлими бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди.
Шу муносабат билан АҚШ Президенти Жозеф Байден мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилди ва барча давлат байроқлари туширилишини талаб қилди.
Қайд этилишича, Президент шам ёқиш маросимида ҳам иштирок этади, унда бир дақиқалик сукут эълон қилинади.
Маросимда, шунингдек, АҚШ биринчи хоними Жилл Байден, вице-президент Камола Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Дуглас Эмҳофф иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь