АҚШда Байденга суиқасд тайёрлаган шахс ҳибсга олинди
Олам
−
29 Январь 2022
6470АҚШнинг Канзас штатида яшовчи шахс мамлакат Президенти Жо Байденга суиқасд уюштириш билан таҳдид қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Daily Beast” нашри хабар бермоқда.
Қўлга олинган Скотт Мерриманнинг таъкидлашича, Худо унга Вашингтонга бориб, “миллатнинг юрагидаги илоннинг бошини кесиб ташлашни” буюрган.
“New York Post” газетасининг ёзишича, Скотт Мерриман, аввалроқ, махфий хизматларга қўнғироқ қилиб, Президентни кўриш учун Вашингтонга кетаётгани ҳақида хабар берган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига Байденга одамлар мамлакатдаги бўлинишдан тўйганини айтиш учун Оқ уйга кетаётганини айтган.
Мерриман, шунингдек, ўзининг Facebook саҳифасида бир қанча таҳдидли постлар ёзган.
Жорий йилнинг 26 январь куни махфий хизмат ходимлари Мерриманни Канзасдан Мерилендга кетаётганида ресторанлардан бирининг автотураргоҳида ҳибсга олган.
Унда юкланган журнал ва нишонларни кузатиш учун оптик найча борлиги аниқланган. “New York Post” нашрига кўра, унга нисбатан кеча, 28 январь куни жиноий иш очилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь