АҚШда Байден маъмуриятини судга беришмоқчи

Олам

image

Техас бош прокурори Кен Пакстон АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг маъмуриятини судга бермоқчи. Бу ҳақда прокуратура сайтида хабар берилди.

Баёнотга кўра, Пакстон 2023 молия йили учун давлат бюджетининг ноқонуний имзоланиши ва ижроси юзасидан судга мурожаат қилмоқда. Вакиллар палатаси кворум бўлмаганда 1,7 триллион долларлик бюджетни маъқуллагани айтилади. 

Бош прокурорга кўра, бу АҚШ конституциясини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

"Мен Байден маъмуриятини ушбу қонун лойиҳасини тўхтатиш учун судга бераман, чунки бу лойиҳа қонуний равишда қабул қилинмаган ва конституцияга зиддир", деди Пакстон. 

Унинг эслатишича, қонун лойиҳаларини қабул қилиш учун Вакиллар палатаси аъзоларининг камида ярми шахсан иштирок этиши зарур. Бунда конгрессменларнинг ярмидан кўпи масофадан туриб овоз берган.

“Тўғридан-тўғри қатнашиш” жисмоний имконияти мавжудлигини билдирганлиги сабабли, АҚШ конституцияси масофавий овоз беришни кворум учун асос бўлишига йўл қўймайди”, дея хулоса қилди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made