АҚШда “Арқадағ”нинг самолёти шикастланди
Олам
−
21 Февраль 1078 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатига борган Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов самолётининг горизонтал стабилизатори шикастланди. Бу ҳақда “Turkmen News” нашри хабар берди.
Давлат оммавий ахборот воситалари унинг ташрифи дастури ҳақида маълумот бермаган, фақат ташриф “икки давлат ўртасидаги конструктив давлатлараро муносабатларни янада ривожлантириш учун кенг имкониятларни очиши” қайд этилган.
Бердимуҳамедов Форт-Лодердейл халқаро аэропортига Boeing-777 самолёти (EZ-A780 борт рақами) билан етиб борган. Бироқ маҳаллий блогерлар ва журналистларнинг кадрларида самолётнинг горизонтал стабилизатори шикастлангани акс этган.
Бердимуҳамедов билан Ашхободдан яна бир ҳукуматга тегишли Boeing-737 (EZ-A700 борт рақами) учиб борган, у қисқа тўхташ билан Глазго (Шотландия)да ёнилғи тўлдирган.
Бердимуҳамедов Флоридада нима билан шуғуллангани ҳозиргача маълум эмас. Эътиборлиси, аэропортдан 45 дақиқалик масофада АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Мар-а-Лаго хусусий қароргоҳи жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви фонида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг самолёти мамлакат ташқарисига чиқариб юборилган эди.
Live
Барчаси