АҚШда 600 дан кўп ўлик моргларда қолиб кетган

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида пандемия бошланган вақтдан буён 650 га яқин жасад моргларда қолиб кетган. Улар Бруклин қирғоғидаги кўчма морглар, яъни юк машиналарида сақланмоқда. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берган. 

Манбага кўра, марҳумларнинг жасади уларнинг қариндоши топилмагани ёки дафн маросимини ўтказиш учун маблағ йўқлиги сабабли ўша ерда қолмоқда. 

Суд-тиббиёт экспертлари ҳалигача 230 га яқин марҳумнинг қариндошларини қидиришда давом этмоқда. Яқинлари топилмаётган марҳумларнинг кўпчилиги оиласидан алоҳида яшаган, қариндошлари ҳақидаги маълумотлар эскирган ёки нотўғри бўлиб чиқмоқда.

Маълумот учун, АҚШда коронавирусга чалинганлар 12,3 млндан ошган. 257 мингдан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ КОРОНАВИРУС МОРГ

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг