АҚШда 22 ёшли талаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

АҚШ суди 2019 йилда Калифорниядаги яҳудийлар синагогасида отишма уюштирган америкалик Жон Эрнестни муддатидан олдин озод қилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.  

Шундай қилиб, 22 ёшли Эрнест умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса-да, содир этган жиноятлари учун унга хавф солаётган ўлим жазосидан қутулиб қолган.

Маълум қилинишича, Эрнест айбини тан олиш учун прокуратура билан битим тузган. АҚШ Адлия вазирлигига кўра, айнан мана шу битим 22 ёшли талабага ўлим жазосини умрбод қамоқ билан алмаштиришга имкон берган.

Маълумот ўрнида, Эрнестга 109 та пункт бўйича айблов қўйилган. У 2019 йилнинг апрель ойи охирида Калифорния штатининг Сан-Диего яқинидаги ибодатхонада диний байрамни нишонлаётган яҳудийларга ҳужум қилган. Бунинг оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, яна 3 киши жароҳатланган. Ўша вақтда ибодатхонада 100 киши бўлган.

Автомат билан қуролланган Эрнест камида 10 марта ўқ узган. Бироқ, носозлик сабаб автомат ўқ узишдан тўхтаган. Шундан сўнг, жиноятчи ибодатхонадан қочиб чиқиб, воқеа жойидан яширинган. Якунда унинг ўзи отишма ҳақида ҳуқуқ-тартибот ходимларига хабар бериб, таслим бўлган.

Америка Қўшма Штатлари антисемитизмга қарши лигаси (ADL) га кўра, 2020 йил май ойида мамлакатда антисемитизм билан боғлиқ жиноятлар рекорд даражага етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1350

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг