АҚШда 18 килограммлик мушук қутқариб қолинди
Олам
−
23 Апрель 2023
7614АҚШ Виржиния штатидаги Ричмонд шаҳрида дунёдаги энг семиз мушуклардан бири қутқариб олинди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Патчи исмли уй ҳайвонининг вазни 18,3 кг ни ташкил қилади. Маҳаллий ҳайвонлар назорати агентлигининг айтишича, мушукдаги ортиқча вазнга унинг олдинги эгалари айбдор. Мушукнинг ортиқча вазнга эга бўлишига турли носоғлом овқатлар билан тўйдирилиши сабаб қилиб олинган. Патчининг маҳаллий ҳайвонлар бошпанасига қандай келиб қолгани маълум эмас, аммо у келиши биланоқ кучли парҳез тизимига ўтказилган. Ҳайвонларни назорат қилиш агентлиги ижтимоий тармоқлардан бирида мушук учун янги уй излаш ҳақида эълон берган. Тез орада мушук тармоқда юлдузга айланиб, у ҳақидаги пост юзлаб шарҳларни тўплади.
Мушукнинг янги эгаси чиқиб, уни ўз уйига олиб кетиш учун 2 кишини жалб қилди. Агентлик томонидан янги хўжайинига мушукни соғлом турмуш тарзида парвариш қилиш буюрилган.
Маълумот учун, днёдаги энг семиз мушук аввал австралиялик Химми исмли мушук ҳисобланган. Унинг вазни 21,3 кг эди. Ҳайвон 1986 йилда ўн ёшида вафот этган. Дунё бўйлаб мушукларга нисбатан эътибор катта. Хусусан, Малайзияда мушукларга миллий кийим кийиш тенденцияси мавжуд. Маҳаллий аҳоли Маҳизан Қосим ўз мушукларига шундай либослар кийдира бошлаганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб бу тенденсия машҳур бўлиб кетган. Ҳатто тўрт оёқли кийимларга ихтисослашган тикувчилар ва мушук кийимлари сотиладиган махсус дўконлар ҳам пайдо бўла бошлаган.
LiveБарчаси