АҚШда 17 ёшли мактаб ўқувчиси отишма содир этди
Олам
−
05 Январь
3951Кеча, 4 январь куни АҚШнинг Айова штатидаги мактабда содир бўлган отишмада бир ўсмир ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Полиция расмийлари юқори мактабнинг 17 ёшли ўқувчиси Дилан Батлер таътилдан кейинги биринчи куни эрталаб мактабда отишма содир этганини маълум қилди.
У насосли милтиқ ва тўппонча билан қуроллангани аниқланган. Полициянинг айтишича, 17 ёшли ўқувчи отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Мактаб биносидан қўлбола портловчи қурилма ҳам топилган. У сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.
Отишма эрталаб соат 08:30 да дарслар ҳали бошланмаган ва мактаб биносида нисбатан кам сонли ўқувчилар бўлган пайтда бошланган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, воқеадан кейин келган кўплаб мактаб ўқувчилари уйларига жўнатилган.
Perry юқори мактаби Перри шаҳрида жойлашган бўлиб, аҳолиси атиги 8 минг кишидан ошади. Мактаб жами 1785 ўқувчига эга бўлган маҳаллий жамоат мактаблари тармоғининг бир қисмидир.
LiveБарчаси