АҚШда 10 йил ноҳақ қамоқда ўтирган шахсга 50 млн доллар тўлаб берилди
Олам
−
12 Сентябрь
2365АҚШда одам ўлдиришда ноҳақ айбланиб, 10 йил қамоқда ўтирган маҳкумга ҳукумат 50 миллион доллар тўланишини маълум қилди. Бу ҳақда “Тhe New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда 34 ёшда бўлган Марсель Браун 2008 йилда 18 ёш пайтида 19 ёшли йигитнинг ўлдирилишига шерик бўлганликда айбланиб, ҳибсга олинган ва 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жорий йилнинг 9 сентябрь куни қотилликда ноҳақ айбланган Марсель Браун деярли 10 йилдан кейин оқланиб, озодликка чиқди.
Иш материалларида айтилишича, Браун ҳибсга олинганида унга адвокат ёки унинг оиласи билан гаплашишга, телефондан фойдаланишга рухсат берилмаган. Бундан ташқари, кун бўйи оч қолдирилган. Шунингдек, Браун сўроқ орқали ёлғон баёнотлар беришга мажбурланган.
Чикагода бўлиб ўтган икки ҳафталик суд жараёнидан сўнг, ҳакамлар ҳайъати бир овоздан Брауннинг ҳимоя гуруҳи ва полиция унинг бўйнига қотилликни илган ва ёлғон баёнотлар беришга мажбурлаганини тасдиқлади.
Шу сабабли ҳакамлар ҳайъати Браунга ҳибсга олиниши ва судланганлиги ўртасидаги вақт учун 10 миллион доллар, қамоқда ва ундан кейинги вақт учун 40 миллион доллар товон пули сифатида тўланишини белгилади.
“Бугун мен ва оилам учун ниҳоят адолат қарор топди”, дейди Браун.
LiveБарчаси